«Машъал» – «Нефтчи» ўтказилиш жойи ўзгарди

 

Олий Лига 14-туридан ўрин олган «Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона) учрашуви 19 июнь куни Ғузор шаҳридаги «Шўртан» стадионида бўлиб ўтади.

Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда таъмирлаш ишлари давом эттирилаётгани сабабли шундай қарорга келинди.

Эслатиб ўтамиз, Қаршининг «Насаф» жамоаси «Марказий» стадиони реконструкцияси даврида биринчи давранинг уй учрашувларини айнан «Шўртан» стадионида ўтказиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!