«Қўқон-1912» – «Обод»: ўзаро ўйинлар ҳақида

12 август куни "Қўқон-1912" жамоаси 17-тур дорасида Тошкенинг “Обод”клубига қарши майдонга тушади.  Қўқон клуби матбуот хизмати ушбу учрашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Тўртинчи тўқнашув арафасида

Ушбу жамоалар элитада шу кунга қадар уч марта тўқнаш келишган. Ўйинларда уч хил натижа қайд этилган. Битта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган. Битта баҳсда “Обод”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 3:3.  
Ўтган йили Қўқонда ўтказилган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

Биринчи даврадаги баҳс эса 1:1 ҳисобида якунланган. 

Ўйин ҳакамлари

Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Обод” учрашувини Акмал Раҳимов бошчилигидаги ҳакам бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Акмал Раҳимов Олий лигада бош ҳакам сифатида биринчи марта фаолият юритади.

Андижонлик ҳакам бундан олдин жамоанинг Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги биринчи учрашувини бошқарганди. Қўқонда ўтказилган ўша ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

Олий лига. 17-тур

12  август.  17.30

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), С. Ермеев (Тошкент), С. Ульфатов (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!