«РБ Лейпциг» клуби «Челси» тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Германия вице-чемпиони «РБ Лейпциг» клуби «Галатасарой» жамоаси ярим ҳимоячиси Брума Арминду Туэ На Бангнини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

22 ёшли футболчи немис клуби билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Маълумот учун, якунланган мавсумда «Челси» клуби академияси тарбияланувчиси бўлган Брума Туркия чемпионатида 30 та баҳсда майдонга тушди ва 11 та гол киритиб, 6 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!