«Сурхон» иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлади

Сурхон давралар оралиғида юзага келган маълум муддатлик танаффусдан сўнг бироз хордиқ чиқарган холда, бугундан навбатдаги давра ўйинларига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа аъзолари бугун тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилди ва кечки пайт "Алпомиш" майдонида тикланиш машғулотларини олиб борди.

Бугунги машғулотларда Илҳом Комилов, Миржалол Қурбонов, Акмал Абдурахмонов, Жонибек Кучимов, Дилявер Абибуллаевлар иштирок этмадилар. Ушбу футболчилар эртадан мшғулотларга келиб қўшилиши кутилмоқда.

Нуриддин Ҳасанов "Навбахор" жамоаси билан шартнома тузишга яқин турибди. Жамоага янги футболчи келиб қўшилди. Саидбек Хайитов Навоийнинг "Қизилқум" жамоасидан келиб қўшилди. Саидбек марказий химоячи ҳисобланади. Кейинроқ ушбу футболчи ҳақида тўлиқроқ маълумот берамиз. Режага кўра, дастлабки босқич ўқув-йиғин машғулотлари Термизда ўтади. Маълум муддатдан сўнг жамоа тоғли худудда машғулотларни ўтказади.

Ушбу машғулотларда маҳаллий футболчиларни хам синовдан ўтказиш режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!