«Ювентус» ва «Интер» ёзда Жиру учун курашишади

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру Италия грандлари эътиборига тушиб қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “Ювентус” ва “Интер” жорий мавсум якунлангач 31 ёшли франциялик форвардни ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Қайд этиш лозимки, Александр Ляказетт “канонирлар” сафига келиб қўшилганидан сўнг Жиру ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум АПЛнинг жами 7та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!