283

Пойтахтимиздаги "Сув спорт саройи"да сузиш бўйича турли ёш тоифаларда Тошкент шаҳар чемпионати бошланди.

Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 350 нафарга яқин спортчи 8-ноябрга қадар турли йўналиш ва масофалардаги баҳсларда ўзаро куч синашади.

– Мазкур чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – шаҳримизда ёшлар ўртасида сув спорт турларини, жумладан, сузишни янада оммалаштириш ва бу орқали улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралашдир, – дейди мамлакатимиз сузиш федерацияси мутахасиси Салоҳиддин Назиров. – Шаҳар чемпионатида ғалаба қозонган сузувчилар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этади.

Sports.uz

Sports.uz 2018