Адҳамжон Эргашев: Асосий мақсадим - юртимиз байроғини баланд кўтариш

Оғир атлетика бўйича, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби Адҳамжон Эргашев ортда қолган 2016 йил борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.  

- Бу йил ҳақиқатда мен учун омадли келди. Шунингдек бу йил олдинда мусобақалар ҳам кўп эди. Шу сабаб, бу йил олдимга қўйган энг асосий мақсад, ўз ёш тоифамда ўтказилган Осиё ва Жаҳон чемпионатиларида муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини баланд кўтариш эди.  Умид қиламанки, 2017 йил унданда омадли бўлади, - дейди 17 ёшли спортчи SPORTS.uz интернет ахборот порталига берган интервюсида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!