Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди (фото)

490

Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди (фото)

  Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

  Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда Нигора Абдуллаева, Зуҳра Отажонова, Нигора Сувонова, Шаҳлохон Абдуллаева, Кумуш Файзуллаева, Зарнигор Абдураҳмонова, Турсуной Жабборова, Шодмоной Очилова, Акбар Имомназаров, Хуршид Турсунбоев, Сарвар Жуманиёзов, Ҳакимжон Шамсиддинов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Алишер Ражабов, Фозил Жуманазаров, Баҳодир Худойберганов ўз вазн тоифаларида тенгдошларидан маҳорат бобида устун эканликларини намойиш этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

 Манба: uza.uz