Фарҳод Собиров - Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби!

578

Фарҳод Собиров - Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби!

Американинг Анахайм шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг бугунги кун дастуридан ўрин олган -94 кг вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида ҳамюртимиз Фарҳодбек Собиров Жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритди.

Хусусан, 20 ёшли 183 кг тошни ўзига бўйсундирган спортчимиз фақатгина ўзига нисбатан анча тажрибали бўлган эронлик 29 ёшли Соҳраб Морадига 1 кг фарқ билан имкониятни бой бериб қўйди. Кучли учликни эса литвалик 26 ёшли атлет Ауримас Дизцбалис 176 кг билан якунлаб берди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.