Роза Қўзиева - Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби!

858

Роза Қўзиева - Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби!

Жорий йилнинг 2-10 декабр кунлари Мексикада пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада 4 нафар ҳамюртимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Чемпионатнинг илк кунлари ҳамюртимиз Роза Қўзиева аёллар ўртасида 55кг. гача бўлган вазн тоифасида кечган баҳсда иштирок этиб, 113 кг. тошни кўтарган ҳолда, бронза медалини қўлга киритди. Ушбу беллашувларда ғолиблик мексикалик Амалия Перезга насиб этган бўлса, 2-ўринни Украина вакили Мариана Шевчук  қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақада 57та давлатдан 300га яқин спортчилар куч синашишмоқда.

Ўхшаш хабарлар