Сарвар Тоштемиров “олтин бола”

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида давом этаётгган оғир атлетика бўйича Осиё кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун Муаттар Набиева -58 кг. вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлгани хақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун шунингдек, эркаклар ўртасида 77 кг. вазн тоифасида иштирок этган Сарвар Тоштемиров даст кўтаришда 143 кг, силтаб кўтаришда 168 кг, умумий ҳисобида 311 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, олтин медаль соҳибига айланди.

Натижада мусобақанинг биринчи кунида кумуш ва бронза медалларига эга чиққан ўзбекистонлик атлетлар бугун делегациямиз ҳисобига бир йўла иккита олтин медални қўшиб қўйишди. Мусобақалар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!