Миша ЖЧдаги иштирокини якнулади

280

Миша ЖЧдаги иштирокини якнулади

Италиянинг Милан шаҳрида давом этаётган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Миша Генинг иштироки якунланди. Кеча спортчилар эркин дастур бўйича баҳс олиб бордилар. 

Қисқа дастурдан сўнг саккизинчи поғона турган Миша якуний машқдан кейин мусобақани тўққизинчи ўринда якунлади. Унинг ушбу мусобақада тўплаган жами баллари 249,57 ни ташкил қилган. 

Олтин медаль америкалик Натан Ченга насиб этди. Кумуш медаль билан Шома Уно тақдирланган бўлса, россиялик Михаил Коляда кучли учликка якун ясаган. Бу россиялик йигитларнинг ушбу йўналишдаги ЖЧда сўнгги 7 йилда қўлга киритган илк медали бўлди. 

Фигурали учиш, ЖЧ. Милан, Италия. 

Эркаклар 

1. Нэтан Чен (АҚШ) – 321,40
2. Шома Уно (Япония) – 273,77
3. Михаил Коляда (Россия) – 272,32 ...

9. Миша Ге (Ўзбекистон) – 249,57 ...