"Пингвинлар" аламли мағлубиятга учради

Бугун Миллий хокей лигасининг плей-офф босқичи, дастлабки раундидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршиликларнинг бирида Стэнли кубогининг амалдаги икки карра ғолиби "Питтсбург пингвинз" ўз майдонида "Филадельфия флайерз"ни қабул қилди. 

Баҳс асосий дақиқаси деярли тенг курашлар остида кечди. Барча овейтаймга тайёрланиб турган бир вақтда меҳмонлар иродали ўйин намойиш этиб, ғалабани илиб кетишди. 58 ва 59 дақиқаларда  ўз дарвозасидан 2та шайба олиб чиққан "пингвинлар" бу ўйинда ғалаба қозонишганида, кейинги босқичга йўл олишарди. Шу тариқа ушбу жуфтликдаги ўйинлар сериясида ҳисоб 3:2 кўринишига келди. 

"Питтсбург" – "Филадельфия" – 2:4 (0:1, 2:1, 0:2) – сериялар бўйича 3:2

"Виннипег" – "Миннесота" – 5:0 (4:0, 0:0, 1:0) – 4:1

"Нэшвилл" – "Колорадо" – 1:2 (0:0, 0:0, 1:2) – 3:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!