Швецияда бугун биатлон бўйича жаҳон кубоги старт олади

Бугун, 26 ноябрь куни Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг 2017/18 йилги мавсуми бошланади.

Ушбу муносабат билан Россия терма жамоаси мураббийлари мавсумнинг биринчи мусобақаси учун таркибни эълон қилди:

Эркаклар: Антон Шипулин, Антон Бабиков, Максим Светков, Евгений Гараничев, Алексей Волков, Александр Логинов, Матвей Елисеев.

Хотин-қизлар: Екатерина Юрлова-Перхт, Олга Подчуфарова, Татяна Акимова, Даря Виролайнен, Виктория Сливко, Светлана Миронова.

Эстерсунддаги жаҳон кубоги баҳслари биринчи босқичида ўтказиладиган пойгалар вақти билан танишинг:

26 ноябрь, 18:15 – Битталик аралаш эстафета

26 ноябрь, 21:10 – Аралаш эстафета

29 ноябрь, 21:15 – Индивидуал(шахсий) пойга (Хотин-қизлар)

30 ноябрь, 21:15 – Индивидуал(шахсий) пойга (Эркаклар)

1 декабрь, 21:45 – Спринт (Хотин-қизлар)

2 декабрь, 18:45 – Спринт (Эркаклар)

3 декабрь, 17:15 – Таъқиб пойгалари (Хотин-қизлар)

3 декабрь, 19:15 – Таъқиб пойгалари (Эркаклар)

Мусобақа соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!