Стэнли кубогида плей-офф учун кураш жиддий кечмоқда

Бугун Миллий хоккей лигасининг мунтазам чемпионатида навбатдаги кун беллашувлари ўтказилди. Айни пайтга келиб, гуруҳ босқич беллашувлари ўз якунига етиб бораётгани учун бош соврин йўлида кураш олиб борадиган жамоалар сони тобора ойдинлашиб қолди. 

Ўтказилган баҳсларнинг бирида "Коламбус" ўз майдонида амалдаги чемпион "Питтсбург"ни қабул қилиб, буллитлар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлса ҳам жамоа 1 очкога эга бўлади. Қўлга киритилган ушбу очко клубнинг қолган баҳсдаги ўйинлари қандай ҳисобда якунланишидан қатъи назар кейинги босқич эшигини очиб берди.

Шу тариқа, "Коламбус" умумий ҳисобда тўртинчи бор, қаторасига эса ўз тарихида илк бор плей-оффга чиқди. Шунингдек, "Торонто"ни мағлуб этган "Нью-Жерси" (2:1) ҳам плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!