Дарья Домрачевани Италияда тўхтатиша олмади

417

Дарья Домрачевани Италияда тўхтатиша олмади

Италиянинг Антхольц-Антерсельва шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг олтинчи босқичида хотин-қизлар масс-старт пойгаларида ўзаро баҳслашди.

Унда беларуслик Дарья Домрачева тўрт отишда биргина хатога йўл қўйган бўлса-да маррага биринчи  бўлиб етиб келди. Ундан 11.9 сония ортда қолган словакиялик Анастасия Кузмина  шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, финляндиялик Кайса Мякяряйнен мусобақанинг учинчи бўлиб якунлади.

Жаҳон кубогининг умумҳисобида Кайса хотин-қизлар ўртасида 592 очко билан барчани ортда қолдирмоқда.

Sports.uz