Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди

311

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди

 

Тошкентда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Уч кун давом этган қизиқарли баҳсларда ғолиб ва совриндорлар номи қуйидагича кўриниш олди:

Аёллар, яккалик:

1-ўрин: Шоҳсанам Тоҳирова - 90,60 балл
2-ўрин: Камилла Фарадаева - 84,48
3-ўрин: Мария Филиппова - 80,90

Ўсмир қизлар, яккалик:

1-ўрин: Алёна Мезенцева - 98,83
2-ўрин: Лазиза Солиева - 91,55
3-ўрин: Екатерина Тертычная - 85,40

Муз устида рақс, жуфтлик:

1-ўрин: Юлия Ким/Шоҳрух Султонов - 85,23
2-ўрин: Арина Павлишук/Александр Куролотка - 85,21
3-ўрин: Амира Миролимова/Константин Ли - 69,68

Шунингдек, спортча чиқишнинг жуфтлик баҳсларида Анастасия Сазонова/Жамшид Тошмуҳаммедов тандеми 66,53 балл тўплаб чемпионликни қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида эса 49,24 балл жамғарган Тимур Звягин тенгсиз деб топилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.