"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers": Онлайн натижалар

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида "Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" беллашуви давом этмоқда.
 
Дастлабки учрашув 52 килограмм вазн тоифасида ўтказилди. Унда "Astana Arlans Kazakhstan" жамоаси сардори Олжас Саттибаев ёш боксчимиз Аброржон Қодировни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
 
"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" -  1:0
 
Иккинчи учрашув 60 килограмм вазн тоифасида ўтказилади. Унда Рио Олимпиадаси совриндори Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Осиё чемпионати кумуш медаль совриндори Зокир Сафиуллин билан куч синашди. Ушбу учрашувда ҳам мезбон боксчи 3:0 ҳисобида зафар қучди. 
 
"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" -  2:0
 
69 килограмм вазн тоифасида Рио Олимпиадаси кумуш медаль совриндори Шаҳрам Ғиёсов  WSB йўналиши бўйича 2016 йилнинг Осиёдаги энг яхши боксчиси Асланбек Шимбергеновга қарши рингга чиқади. Энди бор умидимиз Шаҳрамдан. Агар у рақибини енгса, кейинги икки жангдаги натижа бизга ғалаба келтириши мумкин.
 
Бу жангда Шаҳрам ҳарчанд ҳаракат қилмасин рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.  
 
 
"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" -  3:0
 
81 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионати ва Рио Олимпиадаси кумуш медаль совриндори Бектемир Мелиқўзиев мезбонлар вакили Нурдаулет Жарманов билан рақобатлашади. Энди боксчиларимиз умумий ҳисобда ютқазган бўлса-да, йирик мағлубиятдан қутилиб, бир очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.
 
Бектемир Мўлиқўзиев кули рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жангни 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган боксчимиз умумий ҳисобни тенглаштирди. 
 
"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" -  3:1
 
Учрашувнинг сўнгги жангида ўта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов  мезбонлар вакили Камшибек Конкабаевга қарши жанг қилади. Агар Баҳодир рақибини енга олса, боксчиларимиз сафардан бир очко билан қайтади. 
 
Йўқ, Бодир Жалолов ҳам мухлислар ишончини оқлай олмади. Истеъдодли ёш боксчимиз ўзидан тажрибали бўлган рақибига 3:0 ҳисобида ютқазди. 
 
"Astana Arlans Kazakhstan" боксчилари "Uzbek Tigers" вакилларини  4:1 ҳисобида мағлуб этиб, "С" гуруҳининг якка пешқадамига айланди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!