1882

Термиз шаҳрида мезбонлик қилган Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум “А” гуруҳи олтинчи тур баҳсларига якун ясалди. Унда С2 гуруҳи боксчилари қатнашишди.

“Uzbek Tigers” ва “Caciques Venesuela” жамоалари ўртасида кечган жангларнинг сўнггисида энг оғир вазнли (+91 кг) боксчилар тўқнаш келишди.

Шу вақтга қадар ушбу турнирда 5 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган Баҳодир Жалолов Жордан Ҳернандес билан куч синашди.

Бу жангда Баҳодир ташаббусни қўлга олиб, мухлисларга ажойиб нокаут совға қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов профессионал боксга ўтаётганлигини маълум қилган эди ва илк жангини апрел ойи ўрталарида ўтказилиши режалаштирган.

С2: “Uzbek Tigers” vs “Caciques Venesuela” – 4 : 1

Sports.uz 2018