Исроил Мадримов: Биз Колумбияга ғалаба қозониш учун келдик!

1515

Исроил Мадримов: Биз Колумбияга ғалаба қозониш учун келдик!

Хабрингиз бор, Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида “Uzbek Tigers” жамоаси эртага Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоасига қарши рингга кўтарилади.

“Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси, истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримовнинг Sports.uz мухбирига берган хабарига кўра, боксчиларимиз Колумбияга етиб борган.

"Биз Колумбияга келдик ва эртанги жангни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Эртанги жангда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятимизни янада яхшилашга бор куч-ғайратимиз билан харакат қиламиз оламиз", - дейди Исроил.

Эслатиб ўтамиз, Соледадда бўлиб ўтадиган жангда жамоаларнинг C1 гуруҳи боксчилари ўзаро куч синашади.

Унда қуйидаги боксчилар таркибдан ўрин олишган:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров

64 кг: Иқболжон Холдоров

75 кг: Исроил Мадримов

-91 кг: Санжар Турсунов

Шунингдек, захира таркибига Одилжон Аслонов ва Сардор Ёрмуҳамедов киритилган.

Жамоага мураббийлар штабидан Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаев ўрин олган.

 

Sports.uz