“Patriot Boxing Team” мураббийи: Биз ғалаба учун келганмиз

 

“Patriot Boxing Team” жамоаси мураббийи Игорь Голубков The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан “Uzbek Tigers”га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

- Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз бизга жуда зўр шароит яратиб бергани ва илиқ кутиб олгани учун ҳаммага ўз миннадорлигимни билдираман. Ўтган йилги Олимпия ўйинларидан сўнг Россия бокс федерациясида катта ўзгаришлар бўлди.

WSB турнирида қатнашган жамоамиз номи ҳам янгиланди. Бу мавсумда қатнашадиган боксчиларни бир неча босқичдан иборат машғулотлар натижасида саралаб олдик. Бу таркибни Россия бокс федерацияси мураббийлар кенгаши танлаган.

Биз ҳар бир жангда,хусусан “Uzbek Tigers” билан бўладиган учрашувда ҳам ғалаба учун рингга чиқамиз.

Эртанги учрашувда “Patriot Boxing Team” шарафини Батор Сагалуев, Дмитрий Шарафутдинов, Радмир Абдураҳмонов, Ражаб Ражабов, Ислом Текеев ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!