Тўлқин Қиличев: Биринчи учрашувдаги мағлубият бизни эртага ғалабага ундайди

 

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашуви олдидан жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев эртанги баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Спортда мағлубият ва ғалабалар ёнма-ён юради, - деди Тўлқин Қиличев. - Мағлубиятсиз ғалаба қозониб бўлмайди ва ғалабасиз чўққига кўтарила олмайсиз. Боксчиларимиз сафардаги учрашувда хитойликлардан кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик.

Боксчиларимиз эртанги жангга ҳар томонлама пухта тайёрланди. Насиб қилса, "Uzbek Tigers" яна мухлисларини хурсанд қилади ва боксчиларимиз дунёда етакчилардан эканини исботлайди.

SPORTS.uz ахборот портали "Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашувини матнли трансляция қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!