“Uzbek Tigers” WSB турнири "А" гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди

Кеча Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум “А” гуруҳида иккита учрашув бўлиб ўтди. Унда “Uzbek Tigers” жамоаси “Caciques Venesuela” боксчиларини қабул қилди. 5-6-тур баҳсларида жамоаларнинг С1 ва С2 гуруҳи боксчилари куч синашди.

С1 гуруҳи иштирокидаги жангларда “Uzbek Tigers” 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, С2 боксчилари иштирокидаги тўқнашувлар нокаутларга бой бўлиб, унда ҳам вакилларимизнинг қўли баланд келди. 4:1. Шундай қилиб, Венесуэла жамоаси ушбу турнирни тарк этди.

Мазкур ғалабалардан сўнг ўзбек жамоаси очколар сонини 13 тага етказиб, “А” гуруҳида етакчига айланиб олди. Кейинги ўринда эса турнирнинг амалдаги вице-чемпиони “Cuba Domadores” 12 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, “Colombia Heroicos” ҳисобида 7 очко учинчи ўринни эгаллаб турибди, бироқ бу жамоалар 13 апрел куни гуруҳдаги 6-тур учрашувини ўтказишади ва шу билан гуруҳ баҳсларига батамом якун ясалади.

Турнир жадвали билан танишинг:

“А” гуруҳи

Жамоалар

Очко

Жанглар

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. UZBEK TIGERS (Ўзбекистон)

13

6

4

2

0

2. CUBA DOMADORES (Куба)

12

5

4

1

0

3. COLOMBIA HEROICOS (колумбия)

7

5

2

3

0

4. CACIQUES VENEZUELA (Венесуэла)

4

6

1

5

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!