1040 0

Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги 5-6 турларини Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт саройида Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Бугун 6 апрел куни Термиз давлат университетида ҳар иккала жамоа ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

> Таркиблар билан танишинг

Матбуот анжуманида АИБА вакиллари Франк Рейналдо, Лопес Алмейда, Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Мурод Мамадалиев, супервайзер Ни Марина, мураббийлар, боксчилар, талабалар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда ҳар иккала жамоа вакиллари ва расмийлар эртанги баҳс олдидан нималар кутаётгани ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

Мурод Мамадалиев: - Ассалому алайкум барчага. Биз эртанги учрашувлар Термиз шаҳрида ўтаётганидан хурсандмиз. Бу Сурхондарё вилоятида бокснинг янада ривожланишига туртки бўлади. Жангларни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига, Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ўз миннатдорлимизни билдирамиз. Ҳар икки жамоага омад тилаймиз ва барчани кутиб қоламиз.

Супервайзер Ни Марина: Биринчи навбатда ташкилотларга катта раҳмат айтаман. Ташкилотчилар буни ажойиб ташкиллаштирмоқда. Ўзбекистонда кучли боксчилар кўп. Ҳар икки жамоага ҳам омад тилайман. Эртанги жангда энг кучли жамоа ғалаба қозонсин.

АИБА вакили Лопес Алмейда: Барча келганларга миннатдорлик билдираман. Эртанги баҳсларда ўзбек жамоасига ҳам, Венесуэла жамоасига ҳам омад тилаймиз. Ўйлаймизки, бир-биридан ажойиб тщынашувлар гувоҳи бўламиз.

“Uzbek Tigers” устози Тўлқин Қиличев: - Жанглар Сурхон элида ўтаётганидан хурсандман. Келажакда янада кўплаб жанглар ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Юқори савияда жангларни ўтказиш катта масъулият талаб қилади. Ташкилотчилар билан бирга Сурхондарё вилояти бокс федерацияси  раҳбариятига алоҳида миннатдорлик билдираман. Бизни қўллаб-қувватланглар. Шу билан бирга рақибларга омад. Кучлилар ғалаба қозонсин.

- Жамоамиз алоҳида тайёргарлик кўрдик. Ҳар доимгидек. Гуруҳдан чиқишимиз деярли ҳал ва бунга ишонаман, бироқ иккинчи ўрин билан.

“Caciques Venesuela” устози Алфредо Лемус: - Рақиб жамоасига омад тилаган ҳолда, ўз шогирдларимдан ҳам шижоат ҳамда ғалабалар кутиб қоламиз. Барчасини бўлажак жанглар ҳал қилади. Боксчиларим яхши спорт формасида. Куба ва Колумбия жамоаларига қарши ажойиб жангларни ўтказдик. Эртанги баҳсларда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98