“Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” боксчилари тарозига чиқишди (фото)


Бугун пойтахтимиздаги “Grand Mir” меҳмонхонасида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан ўрин олган “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team жамоалари ўртасида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда мусобақа расмийлари, ташкилотчилар, спортчилар ва журналистлар иштирок этиб, эртанги жанглар борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбир сўнггида анъанага мувофиқ боксчилар ўртасида вазн тортиш маросими ўтказилди. Ҳозир эътиборингизга мазкур маросимдан фоторепоражни тақдим этамиз.

49 килограмм:
Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев

56 килограмм:
Абдулҳай Шораҳматов - Дмитрий Шарафутдинов

64 килограмм:
Элнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов

75 килограмм:
Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов

91 килограмм:
Зуҳриддин Маҳкамов Зухриддин - Ислом Текеев Ислам

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!