"Uzbek Tigers"нинг енгилмас боксчиси Ҳасанбой Дўсматовнинг тарихий 11 ғалабаси

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари спорт оламининг энг нуфузли мусобақасига айланди. Бу турнирда кучли бокс мактаблари ва анъаналарига эга бўлган мамлакатлар боксчилари ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақалар бир неча босқичдан иборат бўлиб, жамоалар ўртасида ўнта вазн тоифасида ўтказилмоқда. Унга кўра, бир тур учрашувларида икки жамоанинг бештадан боксчиси ўзаро куч синашади. Ғолиб жамоавий баҳслар якунига кўра аниқланади.

Шунинг учун ҳар бир жамоа ўз таркибига энг кучли боксчиларни жалб қилиб келади.

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматовнинг WSB турнирида қайд этган натижалари ушбу мусобақа тарихида энг яхшиларидан биридир. Андижон бокс мактаби тарбияланувчисини бу мусобақада ҳали ҳеч ким мағлуб этолмаган.

Айни пайтда буён "Uzbek Tigers" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов WSB турниридаги иштирокини легионер сифатида Украина жамоаси таркибида бошлаган.

Қуйида Ҳасанбой Дўсматов енгган барча боксчилар номи келтирилган:

2014 йил, 31 март. Давид Айрапетян (Россия)

2015 йил, 16 январь. Жозалито Веласкис (Мексика)

2015 йил, 30 январь. Ли Жихао (Хитой)

2015 йил, 13 февраль. Белқосим Хеннуси (Жазоир)

2015 йил, 27 февраль. Йоханус Аргилагос (Куба)

2015 йил, 12 март. Эшлей Уильямс (Уэльс)

2015 йил, 27 март. Яссин Зоҳир (Марокаш)

2015 йил, 17 апрель. Белик Галанов (Россия)

2016 йил, 23 январь. Энтони Ортиз (Куба)

2016 йил, 27 февраль. Темиртош Жуссупов (Қозоғистон)

2016 йил, 22 апрель. Батор Сагалуев (Россия)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!