WSB. Элнур Абдураимов уч карра жаҳон чемпионини мағлуб эта оладими?

Дунёнинг энг сара ҳаваскор боксчилари ўртасидаги жанглар старт олишида бир неча соатлар қолди. Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) чорак финал жавоб учрашувида иштирок этиш учун Гаванага ташриф буюрган “Uzbek Tigers” жамоаси “Cuba Domadores” вакилларига қарши рингга кўтарилади.

Яқиндагина 60 кг вазн тоифасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган Элнур Абдураимов ушбу қарама-қаршиликда Олимпида ўйинлари совриндори ва Жаҳон чемпиони Лазаро Алварезга қарши жанг қилади. Ушбу мусобақанинг ўтган йилги мавсумида Алвазерга мағлуб бўлган ҳамюртимиз эртанги баҳсда «реванш» олиш имкониятига эга. Бироқ бу мушкул ишни осонликча амалга ошириб бўлмасликни барча яхши билиб турибди.

Бокс бўйича сўнгги учта Жаҳон чемпионатида мағлубият нималигини билмай келаётган кубалик енгилмас боксчи устидан ғалаба қозониш ушбу босқичнинг энг шов-шувли натижаси сифатида қайд этилиши ҳам табиий ҳол бўлса керак.

Лазаро Алварез

Туғилган санаси: 28/01/1991

Бўйи: 165 см

Асосий зарбани чап қўлда беради

Халқаро ареналарда қўлга киритган совринлари:

2016 йил. XXXI ёзги Олимпия ўйинлари – Бронза медаль соҳиби

2015 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Олтин медаль соҳиби

2013 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Олтин медаль соҳиби

2012 йил. XXX ёзги Олимпия ўйинлари – Бронза медаль соҳиби

2011 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Олтин медаль соҳиби

 

Элнур Абдураимов

Туғилган санаси: 10/04/1994

Бўйи: 170 см

Асосий зарбани чап қўлда беради

2017 йил. Бокс бўйича Осиё чемпионати – Олтин медаль соҳиби

2015 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Бронза медаль соҳиби

2015 йил. Бокс бўйича Осиё чемпионати – Бронза медаль соҳиби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!