WSB: Элнур Абдуримов vs Дилмурод Мижитов


"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари баҳсидаги энг қизиқарли учрашувлардан бири 64 килограмм вазн тоифасида бўлади.

Элнур Абдураимов тажриба бобида бўлажак рақибидан устун. Ҳал холда Элнур 2015 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалга сазовор бўлди. Халқаро миқёсдаги мусобақаларда ўзига яраша ютуқларни қўлга киритган.

Элнур Абдураимов ўтган йилдан буён "Uzbek Tigers" жамоаси таркибида жангларда қатнашиб келмоқда. Ўтган мавсумда кетма-кет тўртта учрашувда зафар қучган ҳамюртимиз, ярим финал босқичида кубалик жаҳон чемпиони Лазаро Альваресга ютқазди.

Шу ўринда 2017 йилги мавсум Элнур учун омадсиз бошланганини ҳам таъкидлаш лозим. Биринчи тур учрашувида ёш боксчимиз Хитойда рингга чиқолмади ва унга мағлубият ёзилди.

Бироқ Элнур Абдураимов 4 март куни Тошкентда россиялик кучли боксчи - Радмир Абдураҳмановни енгиб, мухлислар ишончини оқлади.

"Astana Arlans"нинг 64 килограмм вазн тоифасидаги боксчиси Дилмурод Мижитов Қозоғистон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган. 21 ёшли боксчи ҳали халқаро миқёсда эътиборга молик натижа қайд этгани йўқ.

WSB турнирида бу йилдан эътиборан қатнашаётган Дилмурод хитойлик рақиьини енгган бўласа-да, россиялик Радмир Абдураҳмоновга ютқазиб қўйган.

 

 

 

 

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!