WSB: Исроил Мадримов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади


“Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team”жамоалари ўртасида давом этаётган жангларнинг учинчиси ҳам ўз якунига етди. Мазкур беллашувда 75 кг вазнда рингга кўтарилган ҳамюртимиз Исроил Мадримов Ражаб Ражабов билан баҳс олиб борди. 

Қизиқарли кечган қарама-қаршиликда боксчимиз “Uzbek Tigers”нинг бугунги ғалабали сериясини давом эттирди ва орадаги фарқни 3:0га етказди. 50:45, 50:45, 50:45.

Энди рингга ушбу бокс кечасининг энг оғир вазнли боксчилари Зуҳриддин Маҳкамов Зухриддин - Ислом Текеев Ислам таклиф этилади.

Бир оз аввал Абдулҳай Шоарҳматов ва Элнур Абдураимов ҳам ғалаба қозонган эди.

Сайтимиздан узоқлашманг, жанглардан матнли онлайн трансляцияни қуйидаги линк орқали кузатиб боришингиз мумкин.

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!