WSB VII мавсум: “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team”. LIVE


Бугун “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсумида “С” гуруҳи 3-турида “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot Boxing Team” жамоасини қабул қилиб, барча жангларни ўз фойдасига ҳал қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.

49 килограмм:
Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев - 3:0

91 килограмм:
Зуҳриддин Маҳкамов Зухриддин - Ислом Текеев Ислам - 3:0


75 килограмм:
Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов 3:0


64 килограмм:
Элнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов - 2 : 1

Кейинги раундларда ҳам Абдураимов вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилиб, ниҳоят ўз мақсадига етди. 

Биринчи раунд: Илк жангдаги каби бу боксчилар ҳам эҳтиёткорликка амал қилишди. Бироз ўтиб, рус боксчиси фаоллашди ва бир неча бор Элнурга зарбалар ёмғирини ёғдирди.


56 килограмм:
Абдулҳай Шораҳматов - Дмитрий Шарафутдинов - 3:0.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Дастлаб рингга россиялик боксчи таклиф қилинди.

Бешинчи раунд: Аниқ зарбалари бўйича устунлик қилган боксчимиз ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб деб топилди.

Тўртинчи раундТўртинчи раундга келиб, боксчилар анча куч сарфлашгани бироз сезилди ва бир-бирини клинч ҳолатига ушлаб туришди. Раунд сўнггида эса Шораҳматов фаоллашди.

Учинчи раунд: Бу раундда ҳар икки боксчи ҳам фаол иштирок этиб, олдинга ташланишди ва зарбалар алмашишди.Умид қиламизки, кейинги раундда Абдулҳай устунликни қўлга олади.

Иккинчи раунд: Иккинчи раундда эса боксчимиз яна фаоллик ошириб, аниқ зарбалари бўйича олдинга чиқиб олди. Рақиб эса ҳимоядан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, бироқ Абдулҳай бунга имкон бермади.

Биринчи раунд: Илк дақиқаларда а.ҳар икки боксчилар анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди ва бир-бирларини ўрганишди. Бироқ раунд сўнггида эса Абдулҳай бироз фаоллик оширди.


The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!