WSB супервайзери: Ўзбекистон доимо мусобақаларни юксак савияда ўтказади


Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан ўрин олган “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу нуфузли мусобақа супервайзери жаноб Муҳаммад Мустаҳсан ўз фикрларини билдирди.

- Ўзбекистон ҳар қандай нуфузли спорт анжуманларини юқори савияда ташкил этишга қодир мамлакат, - деди Муҳаммад Мустаҳсан. - Ўтган йили Тошкент шаҳри мезбонлик қилган WSB турнирининг финал учрашуви ҳам юксак даражада ўтди. Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA ўз мусобақаларини ўтказишдан олдин, узоқ муддат пухта тайёргарлик кўради. Тошкентда “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳам ҳар жиҳатдан мукаммал шароит яратилган. Эртага жуда қизғин мусобақа гувоҳи бўламиз.

Турнир супервайзери бўлажай учрашувда боксчиларга омад тилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!