2018 йилги Ўзбекистон кубоги финали Фарғонада ўтади

2018 йилги Ўзбекистон кубоги финали Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади. Бу хабар бугун Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросимида маълум қилинди.

Қайд этиш жоиз, кубок финали шу вақтга қадар Фарғонада бўлиб ўтмаган эди.

Маълумот учун, бу мавсум Ўзбекистон кубоги финали Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган эди ва унда “Бунёдкор”ни енгган “Локомотив” биллур совринга эга чиққан эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию