Рингга қайтган ўзбекистонлик олимпия чемпиони Россияда барча рақибларини енгди
Рио Олимпиадасининг бокс мусобақаларида 52 килограмм вазн тоифасида чемпион бўлган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров яна рингга қайтди. Моҳир спортчимиз бу йилдан эътиборан оғирлиги 56 килограмм бўлган боксчилар ўртасидаги беллашувларда иштирок этмоқда.
Шаҳобиддин янги вазндаги имкониятиларини Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтган Константин Коротков хотира турнирида синодан ўтказди.
Финалгача ўтган беллашувларда мезбон боксчилар – Уян Иргит, Иван Блинда ва беларуслик Дмитрий Асановни катта устунлик билан енгган ҳамюртимиз олтин медаль учун россиялик Овик Оганесян билан рақобатлашди.
Ҳал қилувчи беллашувда Шаҳобиддин Зоиров рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Комментарии