Самарқандлик қизлар пешқадам (фото)
Биринчи лига аёллар футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон миллий VII чемпионатининг 6-тур учрашувлари ниҳоясига етди. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида бўлиб ўтган учрашувлар натижасига кўра, Самарқанднинг "Динамо + W" жамоаси чемпионатда якка пешқадам бўлиб турибди. 2-ўринда Қаршининг "Севинч-2" жамоаси бормоқда. 3-ўрин эса пойтахтнинг "Пахтакор W" клубига насиб этди.
Бугун турнинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди. "Динамо + W" жамоаси "Пахтакор W" га қарши майдонга тушди. Ўйин 2:2 ҳисобида якун топди. Мазкур учрашувдан тайёрланган фоторепортажни ҳукмингизга ҳавола этишдан мамнунмиз:
---
Комментарии