«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11
3 декабр куни бутун дунё футбол мухлислари интизорлик билан кутаётган «Эль-класико» бўлиб ўтади. Биз шу муносабат билан «Реал» ва «Барселона» жамоалари тўқнашувида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
9-11. Хосеп Самитер («Барселона», «Реал Мадрид») – 10 гол
Самитиер 1919-1932 йиллар мобайнида «Барселона» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 333 та гол уришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у икки мавсум «Реал»да ҳаракат қилди. Умуман олганда Хосеп «класико»ларда жами 10 та голга муаллифлик қилган. Самитер ана шу голларининг 4 тасини чемпионатда, қолган 6 тасини кубок баҳсларида нишонлаган.
9-11. Хуанито («Реал Мадрид») - 10 гол
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Хуанито «Реал» таркибида 1977-1987 йиллар мобайнида тўп сурди. У бу давр ичида 100 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган. Жумладан «Барса»га қарши баҳсларда 10 та тўп киритган. Ҳужумчи 8 та голини ла лигада, 2 та голини эса Лига кубогида урган.
9-11. Уго Санчес («Реал Мадрид») – 10 гол
Мексикалик ҳужумчи 1985-1992 йилларда «бланкос» шарафини ҳимоя қилиб, 207 марта рақиб посбонларини ранжитишга муваффақ бўлган. Санчеснинг 10 та зарбасидан кейин «Барселона» дарвозабонлари ранжишган. Уго голларининг 8 тасини чемпионатда, 2 тасини суперкубокда нишонлаган.
8. Сантильяна («Реал Мадрид») – 12 гол
Сантильяна «Реал» шарафини 1971-1988 йилларда ҳимоя қилиб, 200 дан ортиқ голлар киритган. Карлос «Барса» побонларини 12 марта хафа қилган. У чемпионатда – 9, кубокда – 2 ва лига кубокда – 1 маротаба Каталонияликларни жазолаган.
5-7. Ференц Пушкаш («Венгрия») – 14 гол
31 ёшида «Реал» формасини кийиб, 39 ёшигача клуб шарафини ҳимоя қилган Пушкаш «бланкос» сафида 242 та гол нишонлаган. Ференц Ла лигада – 9, кубокда – 2 ва еврокубокларда 3 марта азалий рақиб дарвозасига аниқ йўл топа олган.
5-7. Фернандо Хенто («Реал Мадрид») – 14 гол
Бутун фаолиятини Мадрид суперклубига бағишлаган Хенто 1953-1971 йилларда «Реал» сафида 178 гол урган. У «Барселона»га қарши баҳсларда 14 марта зафар қучган. Чемпионлар кубогини 6 бора ютиб рекорд ўрнатган ҳужумчи чемпионатда 10, кубок ва еврокубокларда 2 борадан тўп киритган.
5-7. Сесар Родригес («Барселона») – 14 гол
«Барселона» афсонаси Сесар жамоа сафида 1942-1955 йиллар мобайнида 232та тўп уриб, Месси даври бошлангунга қадар клуб тўпурари бўлиб келган. Родригес чемпионат баҳсларида «Реал» дарвозасини 12 марта аниқ нишонга олган. Бу борада ҳам у рекордчи эди. Ҳужумчи қолган 2 та голини еврокубоклар доирасидаги матчларда киритган.
4. Рауль Гонсалес («Реал Мадрид») – 15 гол
«Реал» тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар ҳисобланадиган Рауль 1994-2010 йиллар мобайнида «қаймоқранглилар» сафида 323 та тўп киритган. Ана шу голларнинг 15 таси «Барселона» дарвозасидан ўрин олган. Рауль Каталонияликларни 11 марта чемпионатда, 3 бора суперкубокда ва бир марта еврокубокларда ранжитган.
3. Криштиану Роналду («Реал Мадрид») – 16 гол
Роналду 2009 йилдан бери «Реал» сафида 400 га яқин гол киритган. У «Эль-класико»ларда ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда. Криштиану «класико»ларда қаторасига 6 та ўйинда тўп киритиб, рекорд ўрнатган. Португалиялик ҳужумчи 16 та голининг 8 тасини ла Лигада, 5 тасини кубокда ва 3 тасини суперкубок баҳсларида нишонлаган.
2. Алфредо Ди Стефано («Реал Мадрид») – 18 гол
1953-1964 йиллар мобайнида «Реал» таркибида ҳаракат қилиб 300 дан ортиқ гол урган Ди Стефано «Эль-класико»ларда 18 марта зафар қучиб ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигига қадар пешқадамлик қилиб келди. Алфредо Ла лигада – 14, кубок ва суперкубокда – 2 мартадан «Барселона» дарвозасига йўл топган.
1. Лионель Месси («Барселона») – 21 гол
Испаниянинг икки гранд жамоалари тўқнашувидаги энг яхши 2 та тўпурар аргентиналик футболчилар ҳисобланишади. Лионель 2004 йилдан бери «Барса» учун 500 га яқин гол киритган. Унинг «Эль-класико»лардаги голлари 21 тани ташкил этади. Месси «Реал»га қарши баҳсларда 2 марта «хет-трик» қайд этганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. У чемпионатда – 14, суперкубокда – 5 ва еврокубокда - 2 бора «Реал» дарвозасини ишғол қилган.
Фурқат Юсупов тайёрлади
Фикрлар