Ўзбек боксчилари жаҳон чемпионатида ғалаба қозонмоқда

  • 19 ноябрь, 2016, 16:16
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган  бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун омадли бошланди. 

AIBA  тарихида йигирманчи маротаба ўтказилаётган мазкур мусобақада  дунёнинг энг иқтидорли 350 нафардан зиёд боксчилари ғолиблик учун рингга чиқади. 

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчиларимиздан Беҳруз Раҳмонов 64 килограмм вазн тоифасида озарбайжонлик Бахтиёр Газибоевни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 69 килограмм вазн тоифасидаги жангларда қатнашаётган Улуғбек Собиров япониялик Жен Куроноягини, 75 килограмм вазн тоифасида Шоҳрузбек  Рустамов болгариялик Егор Скамароховни, оғирлиги 81 килограмм боксчилар орасида Санжар Турсунов литвалик Виландас Вилкиукасни   ҳудди шу ҳисобда енгди. 

52 килограмм вазн тоифасида дастлабки жангини қирғизистонлик Фатҳиддин Ҳамроевга қарши ўтказган ҳамюртимиз Отабек Холматов беллашувни 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!