Англия Лига Кубоги. "Ливерпуль" "Лидс"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди

 

Англия Лига Кубоги чорак финалида "Ливерпуль" ўз майдонида "Лидс" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Қизиқарли кечган ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 76-дақиқасида Дивок Ориги ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада 17 ёшли Бен Вудберн ҳисобни оширди. 

Айнан шу голлар эвазига "Ливерпуль" ярим финалга йўл олди. 

Ливерпуль – Лидс 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар:   1:0 – 76 Ориги, 2:0 – 81 Вудберн. 

Ливерпуль – Миньоле, Александер-Арнолд, Клаван, Морено, Жан, Лейва, Вейналдум, Эджариа (Милнер, 82), Мане, Стюарт (Вудберн, 67), Ориги (Груйич, 90).

Лидс – Сильвестри, Бартли, Тэйлор, Берарди, Купер (Эйлинг, 46), Руф, О`Кейн (Филлипс, 28), Даллас (Вуд, 62), Роналдо Виейра, Сако, Дукара.

Огоҳлантиришлар:   Дукара (56), Ориги (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!