Ботиршердан омад кетди

  • 20 ноябрь, 2016, 11:30
  • 0
  • Бокс

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбек боксчиси Ботиршер Обидов навбатдаги жангини ўтказди. 

T-Mobile Arena мажмуасида бўлган профессионал бокс кечасида ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиси Ботиршер Обидов россияли енгилмас боксчи Баҳром Муртазалиев билан рақобатлашди. 

Ҳамюртимиз жанг ҳужумлар билан бошлаганига қарамай, иккинчи раунд охирида кутилмаганда рақибининг кучли зарбасини ўтказиб юборди ва учрашув ҳаками техник нокаут қайд этиб, ғалабани рақибга берди. 

Бу профессионал боксчи сифатида саккизинчи жангини ўтказган ҳамюртимизнинг фаолиятидаги биринчи мағлубият бўлди. 

Биз Ботиршерга кейинги  жангларида омад қа ғалаба ёр бўлишини тилаймиз. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!