Бугун ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланади

Бугун УЕФАнинг бош офиси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бу босқичда гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар иштирок этади. Бир мамлакат клублари бу босқичда бир-бирлари билан тўқнаш келишмайди.

Гуруҳ ғолиблари: “Арсенал”, “Лестер” (иккиласи – Англия), “Атлетико”, “Барселона” (иккаласи – Испания), “Боруссия” Дортмунд (Германия), “Ювентус”, “Наполи” (иккаласи – Италия), “Монако” (Франция).

Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар: “Бенфика”, “Порту” (иккаласи – Португалия), “Бавария”, “Байер” (иккаласи – Германия), “Манчестер Сити” (Англия), ПСЖ (Франция), “Реал”, “Севилья” (иккаласи – Испания).

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Гуруҳ ғолиблари 1/8 финалнинг илк учрашувни 14/15 ва 21/22 февраль кунлари меҳмонда ва жавоб баҳсларини 7/8 ва 14/15 март кунлари ўз майдонида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!