Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

Дам олиш кунлари европа ва Осиё қитъасида миллий чемпионат ўйинларининг навбатдаги турлари ўтказилди.

Бир қатор легионер футболчиларимиз учун якунланган ҳафта омадли кечди. Қуйида дам олиш кунлари легионерларимиз қандай кўрсаткич қайд этишгани ҳақида маълумот олишингиз мумкин

Сардор Рашидов 66 дақиқа ўйнади
Қатар чемпионатида тўп сураётган Сардор Рашидовнинг жамоаси "Аль-Шханех" жамоасини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаб, 66-дақиқада ўз ўрнини Али Санадга бўшатиб берди. Мазкур баҳсда "Ал Жаиш" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 7-турдан кейин "Жаиш" 19 очко жамғарган ҳолда, энг яқин таъқибчисидан 5 очко илгарилаб кетиб, турнир жадвалини бошқармоқда. Сардор ушбу мавсумда 5 ўйинда иштирок этиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Одил Аҳмедовдан голли узатма
Россия чемпионатининг 14-турида "Краснодар" ўз майдонида "Урал"ни қабул қилди. 61-дақиқада Бистровнинг ўрнига Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди. Бу пайтда ҳисоб 0:0 эди. Одилнинг тушиши мезбонлар ўйинини кучайтирди. Ҳамюртимиз 74-дақиқада Жозаинога голли узатма амалга ошириб клубининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз улушини қўшди. "Краснодар" 14-турдан кейин 24 очко билан 5-ўринда бормоқда. Одил ушбу мавсумда 11 та ўйинда иштирок этиб улгурди.


Давоми Фурқат Юсупов блогида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!