Моуриньони қоралашга ботина олмаган "МЮ" футболчиси ҳамма айбни бўйнига олди

 
"Манчестер Юнайтед"нинг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатларида муаммо бўлмаганини таъкидлади.
 
- Мен ҳеч қачон мураббий билан ёмон муносабатда бўлмаганман,- деди Генрих Мхитарян. - Ҳамма айб менинг ўзимда, Жозе Моуриньода эмас. Менга нима учун яна имконият берилганини англадим ва шу йўлдан бораман. Жамоага келганимда 25 киши ўз жойи учун курашаётганига гувоҳ бўлдим. Шунда менга осон бўлмаслигини тушунганман.
 
"Боруссия" етакчиси сифатида "МЮ"га келган Мхитарян узоқ вақт захирада ўтириб қолди ва жамоани тарк этишга ҳам яқин келганди. Бироқ, Моуриньо агар Генрих ўз устида етарли даражада ишласа, унга имконият берилишини айтганди. Охир-оқибат шундай ҳам бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!