Мутахассислар "Манчестер Юнайтед"нинг йўқ бўлиб кетишидан хавотирда

Жозе Моуриньонинг олиб келинганига қарамай, "Манчестер Юнайтед"нинг ишлари ўнглангани йўқ. Аслида биз бу жамоанинг аҳволи айсбергнинг юқори қисми эканини кўрамизу, аслида "Манчестер Юнайтед" клуб сифатида тобора емирилиб бораётганига эътибор қилмаймиз. 

Бир  вақтлар жаҳон футболига қатор юлдузларни етказиб берган "Манчестер Юнайтед" академияси ҳам бугун тизимдаги емирилишлар қурбони бўлмоқда. Айниқса, бу академиянинг турли ёшдаги тарбияланувчиларининг асосий рақиб - "Манчестер Сити"га қарши учрашувда кетма-кет шарманда бўлгани клуб тизимини тубдан ислоҳ қилиш кераклигидан далолат бермоқда. 

Машҳур академиянинг  13 ёшли футболчилари "Манчестер Сити"даги тенгқурларига 0:5, 14 ёшлилар 0:6, 15 яшар болалар 0:9 ҳисобида ютқазди. Учта учрашувда 20 та гол ўтказган "Манчестер Юнайтед"нинг ҳеч бир жамоаси атиги биттагина жавоб тўпини киритишгат ярамай қолди. 

Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар Англиянинг энг буюк клубларидан бўлган "Манчестер Юнйтед" бу кетишда ўз мавқеини йўқ қилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!