Неймар "Реал" футболчилари зўрлигини тан олди

 
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ўз жамоасининг ашаддий рақиби - "Реал" сафида кучли футболчилар тўп суришини ва улар ҳурматга лойиқлигини тан олди.
 
- Мен "Реал"дан "Барселона"га Марселуни олган бўлардим, - деди Неймар. - Чунки у менинг дўстим. Аслида мен бошқалардан зўрман дейишни ёқтирмайман, лекин Месси ва Суарес билан бирга кўп ишни уддалаяпмиз. Криштиану Роналду тўртинчи маротаба "Олтин тўп"ни олди, Гарет Бэйл зўр ўйнаяпти, Карим Бенземани мен суперюлдуз деб тан оламан. Улар ҳурматга лойиқ футболчилар.
 
"Барселона" Испания чемпионатида "Реал"дан олти очкога ортда қолмоқда.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!