Неймар орзусини ошкор қилди

 

 

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ҳаётидаги энг олий мақсадлари ҳақида гапирди.

- Мен голлар уришни, рекордлар ўрнатишни давом эттиришим керак, - деди Неймар. - Мен энг зўр футболчи бўлишни истайман. Мен 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаяпман. Мен чемпион бўлишим керак. Фаолиятимда кўплаб совринларни олишни орзу қиламан.

Неймар ёш бўлишига қарамай Бразилия терма жамоасининг энг зўр тўпурарлари рўйхатидан жой олган. 25 ёшли футболчи 75 та ўйинда 50 та гол урган. Агар у терма жамоада ҳозиргидек самарали фаолият юритса Пелега тегишли бўлган 77 та голдан иборат тўпурарлик рекордини янгилайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!