"Реал" суперҳужумчисидан айрилди

"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората Испания терма жамоасидан клубга жароҳат орттирган ҳолда қайтиб келди. 

24 ёшли ҳужумчи жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида  Македонияга қарши ўтказилган учрашувнинг 60-дақиқасида жароҳат туфайли майдондан олинган эди. Шунга қарамай, терма жамоа мураббийлари ун Англия қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга туширди. Бунинг оқибатида жароҳат кучайиб кетди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик Моратанинг ўнг оёқ сон қисми мушаклари жиддий шикастланган ва    тикланиш учун камида бир ой вақт керак бўлади. 

Мората Испания чемпионатида "Реал"нинг асосий рақобатчилари - "Атлетико" ва "Барселона"га қарши ўтказиладиган учрашувларни ўтказиб юборади. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!