Тезкор хабар. Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Малайзияда давом эттириши мумкин
Бизга яхши таниш бўлган Малайзиянинг "Т-Тим" (Теренггану II) клубида фаолият олиб бораётган мутахассис Раҳмад Дармаван “The Star” интернет нашрига берган интервьюсида ушбу жамоа ўз таркибига ўзбекистонлик футболчини қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар бериб ўтди.
- 12 декабрга қадар Индонезияда мавсум олди тайёргарлигини олиб борамиз. Таркибимизда ҳозирча тўрт нафар легионер бор. Шунингдек Камерун ҳамда Ўзбекистондан бир нафардан тажрибали футболчини трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, - дейди мураббий Раҳмад Дармаван.
SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, "Т-Тим" клуби таркибига жалб қилинадиган хорижлик футболчилардан бири ярим ҳимоячи, иккинчиси эса ҳужум чизиғи вакилидир.
Якунланган мавсумни Малайзия Супер Лигасининг еттинчи поғонасида, мамлакат кубогининг ярим финалида тамомлаган мазкур жамоа ўзбекистонлик қайси футболчининг хизматларидан фойдаланмоқчи экани сир тутилмоқда.
Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши шарт.
Фикрлар