Алаба "Евро-2024"да майдонга туша олмайди, лекин...

Мадриднинг “Реал” клуби ва Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба 2024 йилги Европа чемпионати учун тикланишга улгурмайди.

Тажрибали ҳимоячи декабр ойи ўрталаридан бери майдонга туша олмаяпти. У 17-декабрь куни “Вилярреал”га қарши ўйинда тиззасидан жиддий жароҳат олганди. Энди футболчи келаси мавсум бошида сафга қайтади.

Аммо Алаба жамоаси билан Эврога бориши мумкин. "Relevo" нашрининг хабарига кўра, Австрия бош мураббийи Ральф Рангник жароҳат олган ҳимоячига терма жамоа расмий делегацияси таркибида турнирда иштирок этиш учун мураббийлар штабидан вақтинчалик лавозим таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Эвро-2024"да Австрия Нидерландия, Франсия ва Полша терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!