Ана холос! Бельгия терма жамоаси устозига Куртуа керак эмас

Бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа менискусдаги оғир жароҳат туфайли узоқ давом этган реабилитациядан сўнг майдонга қайтишга яқин бўлишига қарамай, Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Доменико Тедеско уни келгуси ёзнинг асосий футбол турнири - Европа чемпионатига олиб бормоқчи эмас.

Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, унга фақат юз фоиз тайёр ва соғлом футболчилар керак.

“Биз фақат оптимал формадаги футболчилар билан ишлаймиз. Мен бу мавзуда бошқа ҳеч нарса айтмайман", - деди Тедеско BBC Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Тибо Куртуа Мадриднинг “Реал” клубида тўп суради. У 2011 йилдан буён Бельгия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Тибо ўтган давр мобайнида терма жамоа сафида жами 102 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 79 та гол ўтказиб юборган.

Comments

You must be logged in to commet!