"Андижон" - "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйинолди статистикаси

Ўзбекистон Кубоги “ўлим гуруҳи”даги мураккаб вазиятдан эсон-омон кейинги босқичга чиқишни уддалаган “Андижон” энди Суперлигадаги иштирокини давом эттиради. 4 май санасида “Бургутлар” “Бобур арена”да Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Чемпионатда 1-ўринда бораётган “Андижон”нинг бўлажак ўйинини барча мухлислар интиқлик билан кутишмоқда.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига келсак, ҳозирга қадар “Андижон” ва “Сўғдиёна” чемпионатда 46 бор тўқнаш келишган. Биринчи ўйин 1992 йилнинг 17 апрель куни Жиззахда бўлиб ўтган. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йилги чемпионатда “Сўғдиёна” Фарғонада "Андижон" устидан 2:1 ҳисобида устунликка эришган. Жиззахдаги баҳсда эса андижонликлар ҳам худди шу ҳисоб билан рақибини енгиб қайтган. 

Умумий ҳисобда “Андижон”да 17, “Сўғдиёна”да 18 ғалаба бор. 11 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 65 га 66 жиззахликлар фойдасига. Кўриб турганингиздек, ўртадаги тафовут деярли тенг, у қадар катта эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Сўғдиёна” қарама-қаршилиги 4 май куни, соат 18:30 да бошланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Журабой
02/05/2024 08:01
Сугдиена омад ! Галаба албатта сен тарафда булади иншаоллох.
&
Тулкинбой
02/05/2024 07:09
Андижонга омад илхом Алижоновга гол уриш насиб килсин
Абдухаликов Мухаммад
01/05/2024 13:47
Андижон га омад