АПЛ афсонаси "Пахтакор"га ташриф буюрди

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида голларга Асқаров, Мерк (дубль) ва Черан муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Отахонов, Миличкович (пенальти) ва Шарипов номига қайд этилди. 

Англия премьер-лигаси афсоналаридан бири саналган Дэвид Жеймс мазкур учрашувни стадионда томоша қилди ва клуб фаолияти билан яқиндан танишди. У АПЛда 500дан ортиқ ўйинда майдонга тушган кам сонли футболчилардан бўлиб, Англия терма жамоасида 53 учрашув ўтказган.

"Пахтакор" бош директори Дмитрий Адисман Жеймсга клубимиз тарихи ва стадион тўғрисида сўзлаб бериб, жамоа томонидан қўлга киритилган совринлар билан таништирди. Таниқли дарвозабон ўз навбатида Ўзбекистоннинг етакчи клуби ҳамда катта тарихга эга стадионни кўришидан мамнунлигини билдирди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!